2021 йилнинг I чоракда уйғунлаштириш даражаси 55 фоизга, йил якунига қадар уйғунлашиш даражаси 75 фоизга етказилади.
ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА
2020 йил давомида 5 та умумий ва 4 та махсус техник регламентлар қабул қилинди 2 та умумий техник регламентларга тегишли ўзгартиришлар киритилиб янги таҳрирдаги “Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ва “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги”умумий техник регламент тасдиқланди.
Жами техник регламентлар сони 52 тани ташкил этди (37 та умумий, 15 та махсус).
Бугунги кунда, 3 та умумий техник регламент лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 3 та махсус техник регламент Адлия вазирлигига киритилди ва 3 та техник регламент вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
СТАНДАРТЛАР ВА ЎЛЧОВЛАР ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ СОҲАСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ, текширувлар ўтказилишига икки йиллик мораторий эълон қилинганлиги туфайли жорий йил январь-декабрь ойларида 14 тадбиркорлик субъектларида стандартлар талабларига риоя қилиниши ва ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат назорати ўтказилди. Давлат назорати натижалари бўйича 14 нафар корхоналарнинг масъул ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланди ва ушбу корхоналарнинг 8 нафар масъул ходимларига нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 4906,0 минг сўм жаримага тортилди. 6 та корхонанинг масъул ходимга нисбатан маъмурий жарималар қўллаш бўйича хужжатлар ўрнатилган тартибда суд идораларига топширилди.
Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилишида қонунчилик талабларини бузилиши ва уларнинг келиб чиқиш сабабалари ўрганиш мақсадида 24 та аккредитланган мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан расмийлаштирилган 179 та хужжатлар тўплами тахлил қилинди.
Тахлил натижалари бўйича 166 та холатда номувофиқликлар аниқланди, шундан 3 та идорада “Аккредитация маркази” ДУК томонидан навбатдан ташқари инспекция назорати ўтказилди, 4 та ҳолат бўйича миллий идорага таклифлар киритилди, 7 нафар масъул ходимларга мамурий чоралар кўрилди ва 24 та аккредитланган мувофиқликни баҳолаш идоралари ёзма кўрсатма чиқарилди.
Департамент томонидан 2020 йил давомида 3761 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди.
Профилактика тадбирлари натижасида мутахассислар томонидан 2450 та корхона 8211 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди. 281 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. 519 та корхонага 2810 турдаги ўлчов воситаларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди. 3761 та корхонадан 935 таси экспорт қилиши, 284 таси импорт қилиши, қолган 2542 та корхона маҳаллий хом ашё ва эхтиёт қисмларидан фойдаланиб, ички бозорга реализация қилиши маълум бўлди. Ўрганилган корхоналарнинг 347 тасида синов лабораторияси мавжудлиги, 1150 та корхона эса шартнома асосида бошқа синов лабораториялар хизматидан фойдаланиши, қолган 2264 та корхонада эса синов лабораториялари мавжуд эмаслиги ва бошқа синов лабораториялар хизматидан фойдаланиш учун шартнома тузилмаганлиги аниқланди.
Профилактика тадбирлари давомида ўрганилган корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари соҳага оид барча қонун ва қарорлар билан таништирилди.
ЎЛЧАШЛАР ЯГОНАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА
Жорий йил январь-декабрь ҳолатига 539 408 дона ўлчаш воситалари (шулардан 33 152 дона ўлчаш воситаси яроқсиз деб топилган) метрологик текширувдан ўтказилди.
Кўрсатилган метрологик хизматлардан 515 927 дона қиёслаш, 19 467 дона аттестация ва 4 014 дона калибрлаш ишларини ташкил этади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг 230 700 та мурожаатларига асосан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) қиёслаш ишлари амалга оширилди.
Ўлчаш воситаларининг метрологик текшируви натижалари ва тасдиқланган турини тан олиш бўйича 274 дона сертификатлари расмийлаштирилди.
Шунингдек, турини тасдиқлаш мақсадида 55турдаги ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилди.
COVID-19 пандемияси даврида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган 45 376 дона инфрақизил тиббиёт термометрлари бепул синовлардан ўтказилди.
МУВОФИҚЛИКНИ ТАСДИҚЛАШ СОҲАСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Миллий сертификатлаштириш тизимида 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида 157 733 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди, шундан, 372 та мувофиқлик сертификати 1 календарь йилига шартнома асосида расмийлаштирилди, серияли ишлаб чиқаришга 9 310 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.
Жорий йилнинг ҳисобот даврида “Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилоти “UzTest” ДУК томонидан 41 589 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди, шундан 163 та мувофиқ сертификати 1 календарь йилига шартнома асосида расмийлаштирилди, 57 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди.
МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ СОҲАСИДА
2020 йил 31 декабрь ҳолатига 244 та корхонада 274 та сифат менежменти тизимлари бўйича мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди, шундан:
185 та корхона сифат менежменти тизими бўйича (ИСО 9001), 13 та корхона экологик менежменти тизими бўйича (ИСО 14001), 31 та корхона озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича (ИСО 22000), 26 та корхона энергетик менежменти тизими бўйича (ИСО 50001) ва бошқа менежмент тизимлари бўйича сертификатлаштирилди.
Иқтисодиёт тармоқлари кесимида сертификатлаштирилган корхоналарнинг асосий қисми озиқ-овқат (41 та), енгил (26 та), қурилиш (28 та) саноатига, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари (12 та) ишлаб чиқариш корхоналарига тўғри келади.
Сифат менежменти тизимларини сертификатлаш 17 та аккредитланган органлари томонидан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2020 йилда Global G.A.P. стандарти асосида 226 та (Бухоро–8 та, Жиззах–1 та, Қашқадарё–1 та, Навоий–1 та, Наманган–82 та, Самарқанд–1 та, Сурхондарё–3 та, Сирдарё–120 та, Тошкент вил.–6 та, Фарғона–2 та ва Хоразм–1 та) мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликлари сертификатлаштирилди.
Global G.A.P. стандарти 3419 га. майдонида жорий этиш натижасида етиштирилаётган 28 ҳил мева-сабзавот, цитрус, полиз ва дукакли (анор, гилос, узум, шафтоли, помидор, бодринг, қовун, лимон, дукакли ва бошқа) маҳсулотлари экспорти хорижий давлатларга амалга оширишга имкон яратди.
Шу билан бирга, 2020 йилда Organic стандарти асосида 3 та (Бухоро–1 та (12 га., пахта), Наманган-1та (528 га., ковул) ва Фарғона–1 та (222 га, доривор ўсимликлари)) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштирувчи корхоналар сертификатлаштирилди.
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА
Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида хамкорлик битими имзоланди. Европа стандартларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти яратилди. Битим доирасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN)дан 254 та Европа стандартлари олинди ва 600 та қўшимча стандартига ариза берилди.
Халқаро Электротехника Комиссиясининг “Шериклик плюс дастури” аъзолигига эришилиб, натижада электротехника соҳаларига оид 400 та бепул халқаро стандартлар олиш имкони яратилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 397 та IEC (Халқаро Электротехника Комиссиясининг стандартлари) тақдим қилинди.
Индонезия давлатининг Миллий стандартлаштириш ташкилоти (BSN) ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан кўмаклашиш соҳаларида Битим имзоланди. Ўзбекистон Стандартлар институти ва Нидерландиянинг “Halal Correct Certification” хамкорлик юзасидан Меморандум имзоланди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари раҳбарларининг онлайн саммити доирасида Хиндистон Стандартлар Бюроси (BIS) ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
Халқаро ташкилотлар ISO, МГС, GLOBAL G.A.P., ITC билан соҳа йўналишларини ривожлантириш бўйича учрашувлар ташкил этилди.
COVID-19 пандемияси даврида GLOBAL G.A.P. ташкилоти, Хитой сертификатлаш ва инспекция гуруҳи (CCIC), Германиянинг TUV NORD Латвиядаги бўлими, Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC),Латвиянинг SAI "Baltic CG" эксперт гурухи экспертлари иштирокида 150 та корхонага онлайн ўкув-семинари ўтказилди.
“Андижонкабель” АЖ, “Nur Muxammad Islom Obod” МЧЖ, “Shaffof Metan Sanoaт” МЧЖ, “Quality Device” МЧЖ, “Quality Electronics” МЧЖ, "UZCHASYS" ҚК, “Махсус метал саноат” МЧЖга импортёр талабларига мувофиқ СЕ сертификати олинишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
"Чирчиқ трансформатор заводи"да ишлаб чиқарилаётган ТМГ-серияли (160, 250, 400 kVA) трансформаторлар халқаро талаблар асосида ишлаб чиқарилиши учун халқаро IEC (МЭК) стандартлари билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди ва маҳсулотлар Нидерландиянинг “KEMA” лабораториясидан муваффақиятли синовдан ўтиб, Европа бозорларига кириб бориш учун махсус сертификатга эга бўлди.
Миллий инфратузилмани такомиллаштириш мақсадида, Халқаро Савдо Маркази (ITC) билан видоеконференция шаклида учрашувлар ўтказилиб, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонун қонун лойиҳаси бўйича халқаро экспертларнинг тавсиялари олинди.
ИСО халқаро ташкилотида Ўзбекистонда сифат тизимлари бўйича халқаро ИСО сертификатига эга бўлган корхоналар сони 56 тага оширилди.
Коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO), Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC), Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) сайтларда жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилди.
Хитой, Хиндистон, Жанубий Корея, БАА, АҚШ, Саудия Арабистон, Индонезия, Эрон, Малайзия, Афғонистон Ислом Республикаси ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) бозорларига маҳсулотларнинг импорт талаблар ўрганилди, маълумотлар Агентлик сайтига жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқларда халқаро муносабатларга оид 100 га яқин мақолалар билан чиқиш қилинди.
МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи комиссиясининг халқаро ЕЭК ООН стандартлари 69 та, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича қабул қилинган 27 та, Халқаро ISO ташкилотининг 210 та стандартлари жами 324 та жойлардаги ишлаб чиқариш ва маҳаллий экспортёр корхоналарга таништириш ишлари амалга оширилди. Ушбу корхоналарга қабул қилинган халқаро стандартларни ишлаб чиқаришга жорий этишнинг афзалликлари ҳақида тушунтирилди.
2020 йил давомида 2255 та, шундан стандартлаштириш 945 та, метрология 217 та, сертификатлаштириш 390 та, қадоқлаш ваёрлиқлаш 115 та, сифат менежмент тизимлари масалалари 331 та ҳамда бошқа масалаларда 257 та консультатив хизматлар кўрсатилди.Ҳудудларда жойлашган 110 та тумандаги 384 та корхоналарнинг 122турдаги маҳсулотларини дунёнинг 38 та мамлакатларига экспорт қилинишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудудлардаги 140 та майиз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида CODEX STAN 67-1981 “Стандарт на изюм” стандартлари билан бепул таъминлаб берилди.