Ассалому алайкум хурматли Жахонгир Алижонович! Сизнинг саволингизга жавобан, қуйидагиларни маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонунининг 3 моддасига асосан,маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият, мувофиқликни баҳолаш деб белгиланган. Юридик шахс бўлган ва мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотни, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш органлари, мувофиқликни баҳолаш органлари ўрнида белгиланган. Мототранспортнинг двигателини ички хажмини аниқлаш ишлари, ўлчаш ва синаш услубиятлари билан амалга оширилган тақдирда, белгиланган қонунчиликга асосан, ўрнатилган тартибда аккредитация ўтишингиз лозим. Қўшимча равишда, аккредитация ўтказиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом асосида ўтказилиши белгиланган лигини маълум қиламиз. Саволлар бўйича 0-371-242-99-43 телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.