Навоийда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази, вилоят ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада 180 дан ортиқ инновацион ишланма ва илмий лойиҳалар намойиш этилди.
Президентимиз раҳнамолигида инновацион ғоялар ва илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги ишланмаларни амалиётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ҳудудий ярмаркада қатор илмий институтлар ҳамда олий ўқув юртлари томонидан яратилган лойиҳалар ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар, кимё, кон-металлургия саноати учун электр тежамкор ускуналар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
– Ярмаркада ёш олим ва тадқиқотчиларнинг ишланмалари, инновацион ғоялари кенг намойиш этилди, – дейди Навоий давлат кончилик институти проректори Б.Муҳиддинов. – Айниқса, янги ғоя ва ишланмаларни амалиётга жорий этишда кўргазманинг аҳамияти юқори бўлмоқда. Йирик ишлаб чиқарувчилар ва тадқиқотчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тадбир давомида инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича 1 миллиард 500 миллион сўмлик шартномалар имзоланди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш