Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (O'zTTSA) ва Озарбайжон стандартлар институти (AZSTAND) ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик механизмни яратиш ва яқин ҳамкорликни амалга ошириш, Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (IEC) ва Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) доирасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув натижасига кўра, халкаро ҳуқуқ нормаларига асосланиб соҳа йўналишида ҳамкорлик тўғрисида янги англашув меморандум лойиҳаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.