Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 29-декабрдаги ПҚ-422-сон қарорининг 9-банди тўртиничи хат боши ижроси бўйича маълумот:

“2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисида”ги Қонуниниг 5-иловаси билан тасдиқланган “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика буджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари”нинг 52-бандида эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш харажатлари учун давлат буджетидан 37,0 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган.

Дастурга асосан, Агентлик тизим ташкилоти “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ (кейинги ўринларда - Институт) томонидан умумий қиймати 37,0 млрд. сўмлик юқори аниқликдаги эталонлар хариди учун белгиланган тартибда техник топшириқлар ишлаб чиқилди ҳамда ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметаси тузилиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан рўйҳатдан ўтказилди.

Шунга кўра, умумий қиймати 35.8 млрд сўмлик юқори аниқликдаги 7 та (Текис бурчак бирлик эталони, Ҳажм ўлчаш бирлиги эталони, Ўлчаш ток трансформаторлари калибрлаш тизими эталон кучи трансформаторлари билан, Гидростатик тортиш намунали қурилмаси (суюқликларинг зичлик бирлиги эталони), Суюқликларнинг электр ўтказувчанлиги бирлиги эталони, Сувли эритмалардаги водород ионлари фаоллигининг (pH) кўрсаткичи эталони, Сувли эритмалардаги водород ионлари фаоллигининг нитрат (rX) кўрсаткичи эталони) эталонларни хариди учун белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказилди ҳамда шартнома имзоланиб, молиялаштирилди.

Шартномага кўра, мазкур эталон ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари 2025-йил давомида етказилиб, Институт лабораторияларига ўрнатилиши кўзда тутилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасига асосан ривожлантириш дастурлари ва бюджет харажатларини  мақсадли индикаторларининг 2024-йил 4-чорак ижроси тўғрисида ҳисобот