Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сон қарорнинг 7-иловаси билан тасдиқланган “Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024 — 2026 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари”нинг 18.4-бандида “Eталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш дастури” тасдиқланган ҳамда 2024-йил учун давлат бюджетидан 27,0 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган.

Шунга кўра, Агентлик тизим ташкилоти “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ (кейинги ўринларда - Институт) томонидан умумий қиймати 27,0 млрд.сўмлик юқори аниқликдаги эталон хариди учун белгиланган тартибда техник топшириқлар ишлаб чиқилди ҳамда ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметаси тузилиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан рўйҳатдан ўтказилди ваумумий қиймати 17,8 млрд. сўмлик юқори аниқликдаги 3 та эталон хариди учун белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказилиб, шартнома имзоланди.

Шунингдек, Институт томонидан ўлчаш ток трансформаторлари калибрлаш тизими эталони харид қилиш учун тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, харид комиссияси билан келишилди ва 2024-йил 21-июнида чекланмаган миқдордаги шахслар учун махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизими (https://etender.uzex.uz) ҳамда Институтнинг веб-сайтида тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирилди (елон қилинди). Тендер иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддати 2024 йил 19 июл куни, Тошкент вақти билан соат 11:52да якунланади.

Бундан ташқари, Ҳажм ўлчаш бирлиги эталони харид қилиш бўйича тендер ҳужжатларига олинган хулосалар асосида ўрнатилган тартибда чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида (https://etender.uzex.uz) эълон бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорининг 7-иловасига асосан ривожлантириш дастурлари ва бюджет харажатларини  мақсадли индикаторларининг 2024-йил 2-чорак ижроси тўғрисида ҳисобот