Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сон қарорнинг 7-иловаси билан тасдиқланган “Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024 — 2026 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари”нинг 18.4-бандида “Эталонларва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш дастури” тасдиқланган ҳамда 2024-йил учун давлат бюджетидан 27,0 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган.
Дастурга асосан, Агентлик тизим ташкилоти “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ томонидан умумий қиймати 27,0 млрд. сўмлик юқори аниқликдаги 3 та эталон хариди учун белгиланган тартибда техник топшириқлар ишлаб чиқилди ҳамда ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметаси тузилиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан рўйҳатдан ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари тайёрланиб, харид комиссияси билан келишилди ҳамда 2024-йил 18-март санасида чекланмаган микдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида (https://etender.uzex.uz) шунингдек, “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ расмий веб-сайтида тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирилди (елон қилинди).