Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



 

Юклаб олиш учун ҳавола (.pdf)(124 kb)

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари:

 Электрон хукумат тизимини ривожлантириш маркази билан ўзаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “«Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори ўринбосарига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) мақоми берилди.

Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ўртасида ҳужжат алмашинуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

2021 йилда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш мақсадида жами 3та ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди.

Булар, биринчидан, стандартларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиб бериш ва уларнинг электрон фондини юритиш мақсадида “Е-Стандарт” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Стандартлар институтининг расмий веб-сайтида (uzsti.uz электрон манзилида) ишга туширилди.

Бугунги кунда тизим орқали 26 мингга яқин стандартлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Иккинчидан, ўлчаш воситаларининг миқдори ва ҳолатини ҳисобга олиш, маълумотлар фондини (карта СИ) юритиш ва метрологик хизматларни автоматлаштиришни назарда тутувчи “Е-Метрология” ахборот тизими ишлаб чиқилди ва e-metrologiya.uz электрон манзилида ишга туширилди.

Бугунги кунда тизим орқали 25,0 мингдан ортиқ аризалар қабул қилинди.

Учинчидан, аккредитация хизматларини рақамлаштириш ва автоматлаштиришни назарда тутувчи“Е-Аккредитация” автоматлашган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, e.akkred.uz электрон манзилида тўлиқ ишга туширилди. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” ахборот тизимига интеграция қилинди.

Бугунги кунда тизим орқали 90 та ариза қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.

Ушбу тизимни ишга тушириш натижасида амалдаги мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитация доиралари рақамлаштирилди ва бу ўз навбатида республикада маълум бир маҳсулот учун сертификатлаштириш органи ва синов лабораторияларини автоматик равишда излаб топиш каби қулайликларни яратди.

Ушбу тизимларни тегишли вазирлик ва идоралар, мутасадди ташкилотлар ва электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформасига интеграция қилинмоқда ва шу орқали “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга хисса қўшилмоқда.