Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида», «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш ҳамда мазкур соҳада илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, соҳани халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
  • маҳсулотлар, ишлар, хизматларнинг сифати ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;
  • маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлаштириш;
  • экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш масалаларида қулай шароитлар яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш ва синов ҳамда ўлчаш натижаларининг асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларда саноат корхоналарига ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлаш;
  • стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг халқаро талаблар билан зарур уйғунлаштириш даражасига эришиш;
  • корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш.

«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.