Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 122-сонли қарорига асосан ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси (кейинчалик - Бюро) ташкил этилди.
Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» ДМ таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар илмий синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга (Тошкент вилоятидан ташқари).
Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади
Бюронинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
- ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур ахборотлар олиш учун ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
- стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича доимий янгилаб туриладиган маълумотномани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни «Ўзстандарт» агентлигининг Интернет тармоғидаги сайтига жойлаштириш.
- Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан тушган масалаларни ўрганади ва уларга зарур ахборотлар тақдим этади;
- маҳсулот экспорти масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади;
- маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш юзасидан «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;
- маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича дастурлар ва тадбирлар тайёрлашда қатнашади;
Бюро "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш" агентлиги ҳамда “Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси таркибий тузилмаси ҳисобланиб, агентликка қарашли бинода жойлашган ва манзили қуйидагича: Тошкент шаҳри 100049, Олмазор тумани, Форобий кўчаси 333 "А".
“Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси электрон почтаси: info@uztest.uz Телефон рақами: (71) 202-00-11 (1171).
Т/р
|
Марказий Бюро
|
Ф.И.Ш
|
IP телефон
|
Қўл телефони
|
1.
|
Бўлим бошлиғи в.б
|
Хожиев Элшод Ёқуб ўғли
|
(71) 202-00-11 ички: (1171)
|
99-000-09-71
|
2.
|
Бош мутахассис
|
Содиқова Малика
|
(71) 202-00-11 ички: (1171)
|
97-707-64-56
|
3.
|
Мутахассис
|
Хидиров Шохрух
|
(71) 202-00-11 ички: (1171)
|
91-791-66-99
|
Вилоятдаги тадбиркорлар эса "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.
Т/р
|
Ҳудудлар
|
Ф.И.Ш Мутахассис
|
Қўл телефони
|
1
|
Қорақалпоғистон
|
Нургалиев Амангали
|
93-707-57-55 ,
90-709-48-28
|
2
|
Андижон
|
Бойқишиева Дилноза
|
97-963-28-83
|
3
|
Бухоро
|
Шарипов Соҳибжон
|
99-700-17-31
|
4
|
Жиззах
|
Худойбердиев Жамшид
|
90-310-38-66
|
5
|
Қашқадарё
|
Йўлдошев Акбар
|
98-110-09-29
|
6
|
Наманган
|
Сулаймонов Алишер
|
91-181-99-44
|
7
|
Навоий
|
Тоғаев Анвар
|
90-619-37-73
|
8
|
Самарқанд
|
Дўстқулов Жамшид
|
93-351-42-43
|
9
|
Сирдарё
|
Сайдалиев Қаҳрамон
|
94-912-49-92
|
10
|
Сурхондарё
|
Eшкариев Ҳусниддин
|
93-790-01-68
|
11
|
Тошкент вилояти
|
Собитов Диёр
|
97-714-79-11
|
12
|
Фарғона
|
Ниёзова Нигорахон
|
90-409-42-84
|
13
|
Хоразм
|
Рўзметов Сардор
|
97-513-31-30
|
БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАР:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ);
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси (ССП).
ССП фаолиятининг асосий мақсадлари: республикадаги тадбиркорларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва алоқаларни кенгайтиришда кўмаклашиш; маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқишда фаол кўмаклашиш.
Диққат!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг «Марказий Осиёда савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси кўмагида “Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш бўйича соддалаштирилган қўлланма (мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” қўлланмаси тайёрланди.
Ушбу қўлланма ўз маҳсулотларини Европа Иттифоқига мувафақиятли экспорт қилиш истагида бўлган ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган. Мазкур қўлланма бу жараённи сиз учун осонлаштиради. Унутмангки, Европа Иттифоқига экспорт қилишдан олдин маҳсулотингиз иттифоқнинг сифат, хавфсизлик ва экологик стандартлари ва қонунчилик талабларига жавоб беришига ишончингиз комил бўлиши лозим.
Қўлланманинг электрон версиясини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Интернет тармоғидаги www.standart.uz сайтидан ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг www.uz.undp.org сайтидан олиш мумкин.
Германия халқаро ҳамкорлик жамиятнинг (GIZ) “Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Финляндия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида “Узстандарт” агентлигининг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси” томонидан “Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” қўлланмаси (pdf, 4.5Mb) тайёрланди. Ушбу қўлланма ўз маҳсулотларини Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган. Қўлланма Европа Иттифоқининг Ягона бозори тўғрисида умумий тушунча, шунингдек, ЕИ мамлакатларига мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишда қўйиладиган махсус талаблар тўғрисида батафсил маълумот олишда тадбиркорларга ёрдамчи восита вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, қўлланмада манбалар учун ҳаволалар кўрсатилган бўлиб, уларда ЕИ мамлакатларига импорт қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва тартиб-таомиллар тўғрисида қўшимча маълумотлар келтирилган. Қўлланманинг электрон версиясини “Ўзстандарт” агентлигининг интернет тармоғидаги www.standart.uz сайтидан ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг www.uz.undp.org сайтидан олиш мумкин. Қўлланмани ишлаб чиқишда ЕИ экспортни қўллаб-қувватлаш хизматининг ЕС Export Helpdesk (www.exporthelp.europa.eu) сайтида тақдим этилган маълумотдан фойдаланилган.
«Ўзстандарт» агентлиги “Маҳсулотларни экспортга қилишга кўмаклашиш Бюроси» ҳамда Германия Ҳалқаро хамкорлик ташкилотининг «Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури билан ҳамкорликда «Европа иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак. Текстиль маҳсулотлари мисолида» қўлланмаси тайёрланди. (pdf, 4.5MB). Ушбу қўлланма текстиль маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига импорт қилиш тартиб-таомиллари ва қўйиладиган талаблар ҳамда текстиль маҳсулотларининг ҳалқаро стандартлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.
Диққат! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122 – сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгърисида»ги Қарорига асосан экспортга этказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни мажбурий равишда сертификатлаштирилиши бекор қилинди.
Диққат!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2018 йилдаги ПҚ-3978-сонли "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 декабр куни «Global GAP» ва «Organic» стандартлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган Франциянинг “ECOCERT” сертификатлаштириш идораси ва Республика синов сертификатлаштириш идораси ўртасида меморандум имзоланди.
Франциянинг “ECOCERT” сертификатлаштириш идораси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини «Global GAP» ва «Organic» стандартлари асосида сертификатлаштиришда ва экспертлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.
Экспорт қилувчиларга кўмак
Экспорт қилиш жараёни босқичлари ва ваколатли давлат идоралари бўйича маълумотлар
Таҳлил табиий асал маҳсулотининг физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича қиёсий жадвал кўринишида тайёрланган маълумот (маълумот рус тилида).
БМТ ЕИК Ҳалқаро стандартлари асосида:
маҳсулотлари сифат нуқсонлари бўйича изоҳли тушунтириш плакатлар ишлаб чиқилди. Мазкур плакатлар маҳсулотни етказиб беришда сифат нўқсонларини ҳамда қўйимлари бўйича изоҳли тушунтириш беради.
Экспортга ишлаб чиқарадиган корхоналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги мамлакатлараро талаблар бўйича маълумотларга тез суръатда эга бўлишларини ошириш учун тегишли сайтларга ҳаволалари билан давлатлар бўйича қуйидаги маълумотлар тақдим этилган:
МДҲ давлатлари бўйича маълумот:
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳуқуматлараро битимлари;
Техник регламентлари;
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланадиган махсулотлар рўйхати;
Аккредитланган сертификатлаштириш идоралари рўйхати;
Давлатлараро стандартлар каталоги;
МДҲ давлатларининг бозорларида маҳсулотни жойлаштириш шароитлари:
- Арманистон Республикаси
- Беларус Республикаси
- Қозоғистон Республикаси
- Россия Федерацияси
- Туркманистон
- Украина
Божхона Иттифоқининг (Беларус, Қозоғистон, Россия) аъзо давлатларида маҳсулот хавфсизлиги устидан назорат билан богълиқ масалалар
Хорижий давлатлар бўйича маълумот
АҚШ
Буюк Британия
Германия
Греция
Италия
Испания
Миср Араб Республикаси
Полша
Словакия
Франция
Ҳиндистон
Хитой Халқ Республикаси
Япония
Хорижий давлатлар стандартлари
Хитой Халқ Республикаси миллий стандартлари