Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



1. Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш

Хурматли фойдаланувчи! Сиздан диққат билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.

Мурожаатлар огъзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, электрон почта (uzst@standart.uz) орқали юборилиши мумкин.

Шахсан тақдим этилган, почта алоқаси орқали, “ишонч телефони” (150-23-00) орқали, электрон почта орқали, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори томонидан 2018 йил 13 майда тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга (қўшимча ва ўзгаришлар билан) асосан кўриб чиқилади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхоналари, шунингдек Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг электрон почтаси (uzst@standart.uz) орқали келиб тушган мурожаатлар, электрон шаклдаги мурожаатлар сифатида рўйхатга олинади ва юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга асосан кўриб чиқилади.

Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. 

Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.

Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификациялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар:

  • яширин мурожаатлар;
  • ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар;
  • қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий веб-сайти орқали тақдим этилган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:

  • Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий веб-сайти фуқароларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат этиш имкониятини таъминловчи қўшимча восита хисобланади.
  • Мурожаатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
  • Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари бир ойга узайтирилиши мумкин.
  • Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни  талабларига мувофиқ бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

2. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига  келиб тушган мурожаатлар тўғрисида маълумот

2024 йил

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан тушган ва назоратга олинган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот

2023 йил

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан тушган ва назоратга олинган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот

2022 йил

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига  2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича ўтказилган таҳлилий ўрганиш натижалари юзасидан маълумот

2021 йил

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига  2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича ўтказилган таҳлилий ўрганиш натижалари юзасидан маълумот

​2020 йил

“Ўзстандарт” агентлигига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича ўтказилган таҳлилий ўрганиш натижалари юзасидан маълумот