Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2024 йилдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-41-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 29.02.2024 й. Вазирлар Маҳкамасининг идоравий бўйсунишига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари

  • халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш, синов ҳамда ўлчаш натижаларини экспорт бозорларида тан олиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш;
  • маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича манзилли чоралар кўриш;
  • сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • миллий қонунчиликни, техник тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш инструментлари ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилоти талабларига уйғунлаштириш;
  • маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш орқали самарадорлик ва натижадорликка эришиш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари турларини кенгайтириш, шаффоф ва коррупциядан холи самарали тизимни жорий этиш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини жадал ривожлантириш, тизим фаолиятини рақамлаштириш ва самарали йўлга қўйиш ҳамда соҳани халқаро андозаларга уйғунлаштириш борасида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича идоралараро республика кенгаши ташкил этилди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисида Низом» - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида ”ги 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори  билан тасдиқлаган

Агентлик ҳузурида қуйидаги коллегиал органлар ташкил этилган ва фаолият кўрсатмоқда:

- Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ҳайъати. Ҳайъат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-майдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган:

- Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Апелляция кенгаши. Апелляция кенгашининг таркиби Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директорининг 2022-йил 2-ноябрдаги 59-сон буйруғи билан тасдиқланган.