Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилади:

  • халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари;
  • ташкилотнинг стандартлари;
  • хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.

Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар жумласига, шунингдек стандартлаштириш қоидалари, нормалари, техник-иқтисодий ахборот классификаторлари ҳам киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4059-сонли қарорига мувофиқ мавжуд Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ва "Ахборот-маълумот маркази" давлат корхонаси негизида «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Стандартлар институти) ташкил этилди.

Ушбу қарорига асосан «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, шартнома асосида хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг аризалари бўйича ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича базавий ташкилот этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган стандартлар рўйхати (Электрон фонд)

Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритилганлиги ва рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари