Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 апрелдаги 349-сонли қарорига асосан аккредитация бўйича ишларни олиб бориш Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон аккредитатсия маркази” ДУКга (кейинги ўринларда Ўзбекистон аккредитация маркази деб аталади) юклатилган.

Ўзбекистон аккредитация марказининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
  • Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириш;
  • аккредитация миллий тизимини халқаро нормалар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилиш;
  • аккредитация тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни, шу жумладан, ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аккредитация бўйича ишлар натижаларининг хорижий мамлакатлар томонидан эътироф этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;
  • аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва уларнинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва долзарб ҳолатда сақланишини, шунингдек, тегишли ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда жамоатчиликнининг улардан фойдаланишини таъминлаш.

Ўзбекистон аккредитация марказига берилган ҳуқуқлар:

  • аккредитация соҳасида идоралараро хусусиятга эга, шу жумладан, хорижда аккредитация ишлари натижалари эътироф этилишини таъминлашга қаратилган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
  • ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига, шунингдек, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) талаблари ва тавсияларига мувофиқ аккредитация тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • тренинглар, семинарлар ўтказиш ва баҳоловчилар, техник экспертлар, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи мутахассислар малакасини баҳолаш;
  • ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажарётган ходимларга ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки баравари миқдоригача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш;
  • энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
  • Ўзбекистон аккредитация марказининг тузилмасини, ходимларининг штатдаги сони ва иш ҳақи миқдорларини мустақил тасдиқлаш.

​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди.

Амалдаги аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари рўйхати билан Ўзбекистон аккредитация марказининг расмий веб-сайтида (akkred.uz) танишиш мумкин.

Аккредитация миллий тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб бериши ва Ўзбекистон аккредитация маркази ушбу йўналишларга эришиши юзасидан мониторинг олиб боруши учун  Ўзбекистон аккредитация маркази, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирокида Аккредитация бўйича кенгаши ташкил этилди