Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш бўйича миллий органи бўлиб, амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги фаолиятларни бажаради:

  • сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
  • сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
  • мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;
  • сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
  • мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади.

Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:

  • маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг амал қилишини таъминлайдилар;
  • сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;
  • миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар;
  • сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.

Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов турини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баённомалар берадилар.

Амалдаги аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органлари рўйхати билан Ўзбекистон аккредитация марказининг расмий веб-сайтида (akkred.uz) танишиш мумкин.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари учун маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича барча хизматлар Божхона ахборот тизими – “Ягона дарча” ТИС (http://singlewindow.uz/?lang=uz_UZ) орқали амалга оширилади.