Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига асоссан - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқарувини амалга оширади.

 «Ўзстандарт» агентлиги ваколатига:

  • метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, метрологияга оид фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш;
  • миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш қоидаларини белгилаш;
  • ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни аниқлаш;
  • давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш;
  • метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш;
  • метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  • метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчов натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш киради.

Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топади.

 «Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари киради. Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология назоратини амалга ошириш учун тузилади. Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан белгиланади.

Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари ҳисобланади:

  • эталонлар;
  • ўлчов воситалари;
  • синов воситалари;
  • моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари;
  • ахборот-ўлчов тизимлари;
  • ўлчовларни бажариш услубиётлари;
  • метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.

Давлат метрология текшируви ва назорати:

  • соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
  • савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш;
  • заҳарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
  • давлат мудофаасини таъминлаш;
  • меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
  • сертификатланадиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
  • геодезик ва гидрометеорологик ишлар;
  • ўлчов воситаларини давлат синовидан, текширувдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
  • миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан давлат метрология текшируви ва назорати фаолиятнинг ўзга доираларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.

Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  • ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
  • ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш;
  • ўлчов воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;
  • ўлчов воситаларини, синов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;
  • ўлчовларнинг, синовларнинг бажарилиш сифатини ва метрология фаолиятининг бошқа турларини баҳолаш.

Давлат метрология назорати:

  • ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчов тизимларини қўшган ҳолда);
  • ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларининг қўлланилиши;
  • белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.

Зарур ҳолларда «Ўзстандарт» агентлиги қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин.