Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



АГРЕГАТ [лот. aggrego – бирлаштираман]: Машиналар, жиҳозлар, ускуналар (машиналар мажмуаси)нинг бир хиллаштирилган мустақил узели.
Изоҳ – агрегатлар бири бошқасига боғлиқ бўлмаган ҳолда тайёрланади ва алоҳида вазифаларни мустақил бажара оладиган тўла ўзаро алмашиниш хусусиятига эга. Агрегатларга, масалан, турли хил агрегатлардан жамланган электрон блоклар, ўзгартиргичлар, ўлчаш каллаклари, электр моторлар, насослар, редукторлар, автомобилларнинг таянч моделлари, тракторлар, йўл-қурилиш машиналари ва бошқалар тааллуқли бўлади. Натижада турли хил вазифаларни бажаришга мўлжалланган агрегатлаштирилган ишлаб чиқариш машиналари вужудга келади.

АГРЕГАТЛАШ: Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бир хиллаштирилган ва стандарт агрегатлар (узеллар) деталлар ва қисмлардан машина, асбоб-ускуна, жиҳоз ва бошқа анжомлар лойиҳаларини тузиш услуби.
Изоҳ – агрегатлаш ҳар бир янги машинани асл нусха сифатида тузишни эмас, балки кўпчилик ҳолатларда, мавжуд машиналарнинг лойиҳаси тузилган ва ишлаб чиқаришда ўзлаштириб олинган жиҳатларидан фойдаланиш орқали агрегатлар ва узелларни ишлаб чиқаришга имкон яратади. Агрегатлаш бир хиллаштиришнинг мантиқий тараққиёти

АЛЬТЕРНАТИВ ТАЛАБ: Стандартлаштириш бўйича ҳужжатда йўл қўйиладиган танлов доирасида бажарилиши керак бўлган норматив ҳужжат талаби. 
Изоҳ – альтернатив талаб қуйидагича бўлиши мумкин: 1) икки ёки бир қанча мумкин бўлган талабларнинг бири; 2) қўшимча талаб, фақат уни қўллаш мумкин бўлган ҳолатдагина бажарилиши зарур, акс ҳолда у ҳисобга олинмаслиги ҳам мумкин.

АТАМА: Махсус соҳа чегарасида тушунчани ва унинг бошқа тушунчалар билан  ўзаро муносабатини аниқ ифодалашга йўналтирилган сўз ёки сўз бирикмаси.

АСОС БЎЛУВЧИ СТАНДАРТ: Кенг татбиқ доирасига эга бўлган ёки маълум соҳа учун умумий қоидаларни ўз ичига олган  стандарт.
Изоҳ – асос бўлувчи стандарт бевосита стандарт сифатида қўлланилиши ёки бошқа стандартларга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР СТАНДАРТИ, АТАМАШУНОСЛИК СТАНДАРТИ: Одатда, таърифлар, баъзи ҳолларда эса изоҳлар, иллюстрациялар, мисоллар ва ш.к. бериладиган атамаларга тааллуқли стандарт.

АТАМАШУНОСЛИК ЭКСПЕРТИЗАСИ: Барча даражадаги терминологик стандартларга риоя қилиш, ўрнатилган илмий-техник атамаларнинг норматив ҳужжатда тўғри қўлланишини текшириш.

БИР ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАР: Функционал вазифалари, қўлланиш соҳаси, конструктив-технологик ечимлари ва сифатининг асосий тавсифлари умумийлиги билан тавсифланадиган маҳсулотлар.

БИР ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАР ГУРУҲИ: Функционал мақсадлари, қўлланиш соҳаси, конструктив-технологик ечимлари ва сифатнинг асосий кўрсаткичлари тавсифларининг умумийлиги билан ажралиб турадиган маҳсулотларнинг максимал мажмуи (энг катта тўпи).

БИР ХИЛ СТАНДАРТ: Ўзбекистон давлат стандартининг халқаро ёки минтақавий стандартга мувофиқлигининг қабул қилинган таснифига кўра, «бир хил» мувофиқлик даражаси, мамлакатда халқаро ёки минтақавий стандарт қабул қилинганлигини ифодалайди.

БИРХИЛЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ: Маҳсулотнинг бирхиллаштирилган таркибий қисмлар билан тўйинганлиги. 
Изоҳ – маҳсулотлар ва улар таркибий қисмларининг бирхиллаштириш даражаси (стандартлаштириш даражаси) қўлланиш коэффиценти, такрорланиш коэффиценти, лойиҳалараро бирхиллаштириш (ўзаро)  коэффициенти ёрдамида аниқланади.

ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ: Вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва юридик шахсларнинг бошқа бирлашмалари.
Изоҳ – номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.