Истеъмолчилар томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоблар
1. Электр ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатиш қайси меъёрий ҳужжат билан тартибга солинган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига мувофиқ электр ҳисоблагичларни ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатиш жараёнлари тартибга солинган.
2. Газ ҳисоблагичимнинг қиёслаш муддати тугамоқда, газ ҳисоблагичини ечиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-бандига мувофиқ ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари – ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрология хизмати органларида қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларини амалга оширилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, ушбу регламентнинг 10 бандига асосан талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин.
3. Газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг 11-бандига асосан талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
4. Қандай холларда маиший ҳисоблагичлар қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилинмайди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан таъминотчи корхоналар томонидан ҳисобга олиш ускуналари ечилмаган ҳолларда метрологик қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилинмайди.
5. Ҳисоблагичларни қиёслаш неча кунда амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан ҳисоблагичлар ҳудудий таъминотчи корхоналар вакилларидан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
6. Ҳисоблагичлар қиёслашдан ўтказилгандан сўнг, уни ўрнатиш ва пломбалаш таъминотчи корхоналар ходимлари томонидан неча кун ичида амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан ҳисоблагичлар қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида далолатнома тузилган ҳолда ўрнатилади ва тамғаланади.
7. Истеъмолчилар қандай ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланишлари мумкин?
Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланишлари мумкин.
8. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш ускуналари учун қандай қиёслаш турлари мавжуд?
- даврий қиёслашдан – ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашлараро интервал муддати тугаганда;
- навбатдан ташқари қиёслашдан – ҳисобга олиш ускуналарининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;
- експерт қиёслашдан – ҳисобга олиш ускуналарининг созлиги ёки уларнинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ўтказилади.
9. Ҳисобга олиш ускуналарининг қиёслашлараро интервал муддати неча йилни ташкил этади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
- жисмоний шахслар учун — 8 йил;
- юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш ускуналарига 2019-йил 1-ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
10. Маиший электр ҳисоблагичлари қайси холларда тамирлашга топширилади?
Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш ускунаси кейинчалик фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ваколатли ходимга ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради. Давлат метрология хизмати органи ходими томонидан берилган хабарномага асосан ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш мумкин бўлса, ваколатли ходим истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилади ва уни шартнома асосида таъмирлаш ташкилотига топширади. Ҳисобга олиш ускунаси таъмирлангандан сўнг, у таъмирлаганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчи нусхаси эса, таъмирлаш ташкилотида қолдирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси таъмирлангандан сўнг, у ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топширилиши шарт.
11. Маиший электр ҳисоблагичларнинг қиёслашлараро интервал муддати кузатиб бориш кимнинг зиммасига юклатилган.
Eлектр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш ускунанинг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўтказишнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.
12. Ҳисобга олиш ускунаси эксперт текширувидан қайси ҳолларда ўтказилади?
Ҳисобга олиш ускунаси эксперт қиёслашдан таъминотчи корхона ва истеъмолчи орасида мунозарали вазиятлар учраганда амалга оширилади. Ҳисобга олиш ускунаси эксперт текширувидан суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарори (ажрими) га асосан ўтказилиши мумкин.
13. Истеъмолчининг ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш ва қайта ўрнатиш ким томонидан амалга оширилади.
Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) таъминотчи корхонаси ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади.
14. Ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказиш ишлари жами неча кунни ташкил этади?
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш ишлари 15 иш куни ичида якунланиши лозим.
15. Пружинали осма тарозидан савдо-сотиқда фойдаланилиши мумкинми?
ГОСТ 27735-94 меъёрий ҳужжатга асосан бу тарозилар фақат уй шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, савдо-сотиқда бундай тарозилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
16. Мен озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи кичик корхона очмоқчиман. Корхонамга ишлаб чиқаришда қўллаш учун қандай турдаги тарозиларни сотиб олишим мумкин?
Сизга фақат ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган тарозилардан фойдаланишга рухсат этилади.
17. Заргарлик фаолияти билан шуғулланишда қайси турдаги тарозилардан фойдаланиш тавсия этилади?
Қимматбаҳо металлар массасини ўлчаш юқори аниқликни талаб этишини инобатга олган ҳолда ГОСТ 24104-2001 давлатлараро стандартига асосан махсус классли лаборатория тарозиларидан фойдаланишга рухсат этилади.
18. Мен маҳсулот сотиб олиш мобайнида тарозиларнинг тўғри ишлаётганлигига қандай ишонч ҳосил қилишим мумкин?
Сиз Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунинг 8-моддасига асосан савдо-сотиқда қўлланилаётган тарозиларнинг қиёслаш сертификатини сўраш ҳуқуқига тўлиқ эгасиз.
19. Тадбиркорлар ўзига тегишли тарозиларни давлат текширувидан ўтказиш учун қайси давлат органларига мурожаат қилишлари керак?
Тарозиларнинг давлат текшируви “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” Давлат Корхонаси ва унинг ҳудудий метрологик хизмат идоралари томонидан амалга оширилади.