Бош директор ўринбосари
Телефон: (71) 202-00-11
Қабул кунлари: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача
Электрон почта: uzst@standart.uz
Таржимаи ҳоли:
1975 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йил Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган (муҳандис-технолог). Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси.
Меҳнат фаолияти:
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Шўртаннефтгаз” унитар шуъба корхонаси газларни қайта ишлаш цехида 4-разрядли оператори лавозимидан бошлаган. 1999 йилдан “Ўздавстандарт” Қашқадарё стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази пуллик хизмат кўрсатиш бўлими муҳандиси лавозимида ишлаган.
2000-2002 йилларда “Ўздавстандарт” Қашқадарё стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий маркази давлат назорати бўлими 2-тоифали муҳандиси,
2002-2004 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати бўлими 1-тоифали мутахассиси, бўлим бошлиғи,
2004-2010 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати бўлими бошлиғи - бошқарма бошлиғи ўринбосари - бош давлат инспектори ўринбосари,
2010-2013 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори,
2013-2017 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори лавозимларида фаолият кўрсатган.
2017 й. - ҳ.в. “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимида ишламоқда.