Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
  • техник жиҳатдан тартибга солишнинг иқтисодиётни, моддий-техника базасини ривожлантириш даражасига, шунингдек илмий-техник жиҳатдан ривожлантириш даражасига мувофиқлигини таъминлаш;
  • мазкур соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • мазкур соҳани халқаро (минтақавий) стандартлар билан уйғунлаштириш;
  • илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими

Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қуйидагилар ташкил этади:
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
  • стандартлаштириш бўйича миллий орган;
  • аккредитация органи;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари;
  • мувофиқликни баҳолаш органлари, синаш лабораториялари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларини белгилайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мувофиқликни баҳолашга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлайди;
  • техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади;
  • мувофиқликни баҳолаш органини тайинловчи (нотификация қилувчи) органни белгилайди, унинг фаолияти соҳасини ва вазифаларини тасдиқлайди;
  • ахборот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади, техник регламентлар, стандартлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиш тартибини белгилайди;
  • Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларининг Ўзбекистон Республикасида тан олиниши тартибини тасдиқлайди;
  • мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайди;
  • мувофиқликни баҳолаш қоидаларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш тартибини белгилайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг фаолият юритиш тартибини белгилайди;
  • давлат назорати органларининг ваколатларини, уларнинг давлат назоратига доир фаолиятини мувофиқлаштириш тартибини, шунингдек давлат назорати органларининг аккредитация органи билан ҳамкорлиги тартибини тасдиқлайди;
  • тегишли чекловчи чораларни кўриш тартибини, хавфни баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
  • юқори хавф туғдирадиган маҳсулот тўғрисида тезкор равишда ўзаро хабар бериш тизимининг фаолият кўрсатиш тартибини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Махсус ваколатли давлат органи:
  • техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник регламентларни ишлаб чиқишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясини ташкил этади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган тегишли техник регламентларни экспертизадан ўтказади;
  • техник регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини тасдиқлайди;
  • мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотлар рўйхатини шакллантиради, шунингдек мазкур маҳсулотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
  • халқаро (минтақавий) стандартларнинг ҳамда техник регламентларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан жорий этилишини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакилига, сотувчиларга, импорт қилувчиларга ёки ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ эмас деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритади;
  • мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларнинг реестрини юритади;
  • маҳсулотнинг, уни ишлаб чиқариш жараёнларининг ёки усулларининг техник регламентлар талабларига мувофиқлиги презумпциясини таъминлайдиган стандартлар рўйхатини тасдиқлайди;
  • техник регламентларни қўллаш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлайди;
  • техник регламентларнинг маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
  • Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа масалаларга доир халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат бошқаруви органлари деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида:
  • махсус ваколатли давлат органига техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари бўйича таклифлар киритади;
  • техник регламентларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • техник регламентларни қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларини ташкил этади;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган техник регламентларни экспертизадан ўтказади;
  • техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • техник регламентларнинг маълумотлар базасини шакллантиришда иштирок этади;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ваколатли давлат бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
  • махсус ваколатли давлат органига техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари бўйича таклифлар киритади;
  • техник регламентлар ва уларни қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилишини амалга оширади;
  • техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш ҳақида таклифлар тайёрлайди;
  • техник регламентларнинг маълумотлар базасини шакллантиришда иштирок этади;
  • техник регламентларга риоя этилиши устидан назоратни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари махсус ваколатли давлат органи ва ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳузурида шакллантирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиясининг таркибига давлат органларининг, иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги тадбиркорлик субъектларининг вакиллари, илмий-тадқиқот институтларининг, лабораторияларнинг мутахассислари, шунингдек техник регламентлар экспертизаси учун зарур бўлган бошқа мутахассислар киради.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари техник регламентлар лойиҳаларини, уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказади, шунингдек амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда уларга оид хулосалар тайёрлайди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади