Маълумки Республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида рўй бераётган энг муҳи ислоҳотлар ва янгиланишларни халқимиз ва кенг жаҳон ҳамжамиятига тарғиб этишда журналистларнинг беқиёс хизматлари бор.
Айниқса муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан бошланган эзгу сиёсатнинг амалий натижалари ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилаётган сайи-ҳаракатларнинг тўлақонли ёритилишида оммавий ахборот воситалари ходимлари фидоийлик билан меҳнат қилмоқдалар.
Биргина юртимизда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимида эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифаларни халқимизга етказишда журналистларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.
Шу муносабат билан Республикамиздаги барча Оммавйи ахборот воситаси ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, машаққатли ва шарафли ижодларида зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти бундаё кейин ҳам журналистлар билан ҳамкорликда ишлашдан доимо манфаатдор.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин.