Халқимизнинг бой маънавиятида ўрганишга арзийдиган урф-одатлар бор. Масалан, тозалик, озодалик, кўча-хиёбонларга эътиборли бўлиш, дарахтларга ишлов бериш, анвойи гул кўчатларини экиш каби эзгу фазилатлари авлоддан-авлодга ўтиб келаёган эзгу қадрятлар ҳисобланади.
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан, ҳайит байрами арафасида агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлари томонидан ҳашар ташкил этилди.
Мазкур хайрия ҳашари баҳонасида агентликнинг ҳудудлари чиқиндилардан тозаланиб, дарахтларга ишлов берилди ва оқлаш ишлари бажарилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳашар тадбирида Ўзбекистон Миллий Метрология институти, Ахборот маълумот маркази ходимлари ўзгача кайфиятда иштирок этиб, бошқаларга ўрнак бўлдилар.
Албатта, муборак кунларда ташкил этилаётган бундай тадбирлар ходимларни бирдамликка ва эзгуликлар атрофида бирлаштиришга хизмат қиши билан аҳамиятлидир.