Мамлакатимизда ғалла етиштириш бўйича бой тажриба тўпланган. Айни кунларда далаларда ғалла ўрими авж палласига кирган. Ғалла хирмони юксалиб бораётир.
Яқин-яқингача гектаридан 35-40 центнер ҳосил олиш деҳқонларимизнинг орзуси ҳисобланган бўлса, бугун мазкур кўрсаткич ўртача 50-60 центнергача етмоқда.
Ўзбекистон жуда қисқа фурсатда Марказий Осиё давлатлари ичида буғдой дони ҳосилдорлиги бўйича биринчи ўринга чиқди. Ҳозир нафақат ғалла билан ўзини таъминловчи мамлакат, балки уни экспорт қиладиган давлатлар қаторига кирди.
Эришилган ютуқларда ғалла навларининг янгилангани, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш борасида олиб борилган илмий изланишлар муҳим ўрин тутмоқда. Яратилаётган истиқболли навлар, фермерларнинг фидокорона меҳнати, ғалла етиштиришдан манфаатдорлик ортиши, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ҳамда бу ишларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани соҳани жадал ривожлантириш имконини бермоқда.
Буғдой ўсимлиги дунёда энг катта майдонларда етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланиб, биз истеъмол қиладиган озиқ-овқат калориясининг 21 фоизини ташкил этади.
Бироқ ҳар йили турли биотик ва абиотик стресслар, иқлим ўзгаришлари, зарарли ўсимлик микроорганизмлари оқибатида буғдой ҳосилининг катта қисми нобуд бўлмоқда. Шу сабабли олимлар ва селекционерлар ген муҳандислиги ва биотехнологик ёндашувлар орқали буғдойнинг ўсимлик патогенлари, турли стрессларга чидамли навларини яратиш бўйича изланмоқда.
2012 йил Буюк Британия, Германия ва АҚШнинг етакчи олимлари томонидан буғдой геноми 96 минг атрофидаги генлардан иборатлиги ва бу одам геномидан 4 марта катта эканлиги аниқланган. Геномининг бундай катта ҳажмлилиги буғдой устида илмий тадқиқотлар олиб боришда анча мураккабликлар туғдиради. Шунга қарамасдан, дунё олимлари замонавий усулларни қўллаб, буғдойнинг гербицидга, қурғоқчиликка, шўрга ва бошқа стрессларга чидамли навларини яратмоқда.
Геномика ва биоинформатика марказида ҳам ушбу технологиялардан фойдаланган ҳолда буғдой трансгеномикаси бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, буғдойнинг маҳаллий навларида уларнинг қатор қимматли белгиларини такомиллаштириш, яъни буғдой генини “ўчириш” технологиясидан фойдаланиб, ривожланишга салбий таъсир қилувчи генларни нокаут қилиш орқали зангга ва ун касалликларига чидамли, сифати яхшиланган ҳосилдор буғдой навларини яратиш устида илмий тадқиқотлар бажарилмоқда.
Айни пайтда дунёда асосан иккита, яъни қаттиқ ва юмшоқ буғдой турлари экилади. Ўзбекистонда етиштирилаётган буғдой навлари ўзига хос бўлиб, бошқалардан физик-кимёвий таркиби ва технологик хусусиятлари билан ажралиб туради. Ундаги нон тайёрлашда муҳим бўлган клейковина даражасини ошириш мақсадида инновацион биотехнологиянинг назарий асослари ўрганилди. Клейковинага таъсир қиладиган буғдой генларининг турли вариантлари клонланиб, “ижобий” ва “салбий” фарқлар аниқланди. Лаборатория шароитида дастлабки “ген-нокаут” буғдой генотипларининг уруғлари йиғилди.
Замонавий ген-нокаут технологияси асосида ғаллачиликдаги энг катта муаммолардан бири – занг касаллигига чидамли буғдой навларини яратиш борасидаги тадқиқотлар давом этмоқда.
Занг касаллиги буғдойзорларга катта зарар етказади. Афсуски, уни тўла бартараф этадиган кимёвий ёки биологик усул ҳозирча топилгани йўқ. Изланишлар самарасида занг касаллигини чақирувчи замбуруғлар аниқланди. Замбуруғнинг кўпайиши ва ўсишини таъминлайдиган генлар фаолиятини доимий “нокаут” қилиб турадиган генетик “қурилма”ларни буғдой ҳужайраларига жойлаштириб, унинг буғдой тўқимасига киришини чегаралаш технологияси ишлаб чиқилди. Ҳозир ўзига “замбуруғ юқтирмайдиган” буғдой ҳужайраларидан буғдой етиштирилди. Эндиги вазифа бу ноёб намуна уруғларини кўпайтириш ва синовдан ўтказишдан иборат.
Буғдойнинг юқори сифатли ва занг касаллигига чидамли навларини яратиш устида олиб бораётган илмий изланишларимиз илм-фан ва қишлоқ хўжалиги ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, деб умид қиламиз.
Манба: ЎзА
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш