Республикамизнинг етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ва модернизациялашда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти
“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2002 йилдаги 342-сонли “Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2004 йилдаги 373-сонли “Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори;
- ЎзР ВМ 28.04.2011 й.даги 122-сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори;
Стандартлаштириш - маҳсулот ва хизматларга мажбурий талабларни белгилаш орқали энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган фаолият
Техник жихатдан тартибга солиш - маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш сохасидаги муносабатларни тартибга солиш
Метрология - ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш усуллари ва воситалари, керакли аниқликка эришишга қаратилган фаолият
Сертификатлаштириш - маҳсулот ва хизматларнинг норматив ҳужжатларда белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш