Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник муассасаларида ҳам, хусусий клиникаларда ҳам фойдаланишда бўлган тиббий ўлчаш асбоб-ускуналари ва приборлари даврий давлат текширувидан ўтказилиши керак.
«Ўзстандарт» агентлиги «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» ДК қуйидаги тиббиёт приборларини қиёслаш ва метрологик аттестатлаш бўйича хизматлар кўрсатади:
- ЎЮЧ (УВЧ) тиббий терапия аппаратлари;
- реографлар, реоўзгартиргичлар, реоанализаторлар;
- электромиографлар (ЭМГ), электромиоанализаторлар, электромиографик комплекслар;
- электрокардиографлар (ЭКГ), электрокардиоанализаторлар;
- электроэнцефалографлар (ЭЭГ), электроэнцефалоанализаторлар;
- тиббий ультратовушли диагностика (УЗД) аппаратлари, Доплер аппаратлари;
- эхоэнцефалографлар (ЭхоЭГ), бош мия эхо-сигналлари анализаторлари;
- тиббий паст частотали терапия ва муолажа аппаратлари («Ампли пульс», «Поток» ва ҳ.к.).
Қиёслаш ва метрологик аттестатлаш масалалари бўйича «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» ДКга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилиш лозим:
Тошкент ш., Фаробий кўч. 333
E-mail: metrolog@mxkm.uz; info@mxkm.uz.
Тел. +99871 150-26-05, 150-64-95