Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 23 июнь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 74 йиғилиши ишида иштирок этади.
Йиғилишда МДҲ аъзо давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига оид амалий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги