Мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида тикланувчи энергия ресурсларининг барча турларини оммалаштиришга, хусусан, биоэнергия, гидроэнергия, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш, энергетик хавфсизликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 1 июнда қабул қилинган “Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро агентлик Уставини (Бонн, 2009 йил 26 январь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу борадаги ишларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлади.
Ушбу ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 25 майда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 27 майда маъқулланган.
Қонун мамлакатнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларни янги стратегик босқичга олиб чиқишга, кенг қамровли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги бозорларни ўзлаштириш, шунингдек, энергия тежовчи технологияларни ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
ахборот хизмати