Бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг худудий марказлари томонидан турли соҳалардаги корхоналарда халқаро стандартларни жорий этилмоқда. Республикамизда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг барча ҳудудий марказларининг веб-сайтларида корхоналар учун сифат тизимлари зарурий ҳужжатларининг намуналари жойлаштирилди ва бу бўйича мутахассисларнинг фойдаланувчилар билан on-line мулоқот ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тадбирлар тўғрисида”ги №349, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №173 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №183 қарорларида солиқ, божхона, маҳсулотларни экспорт жараёнлари ва банк хизматлари бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида қатор имтиёз ва қулайликлар берилган.
Хукумат томонидан белгиланган имтиёз ва қулайликларларни ишлаб чиқарувчи корхоналарига кенг тарғиб қилиш орқали сифат тизимларини жорий этиш соҳасида сезиларли даражада ўзгаришлар қилинди. Бугунги кунда халқаро стандартлар талаблари асосида сертификатлаштирилган корхоналари сони йиллар кесимида ортиб бормоқда.
Хозирда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи корхоналар фаолиятида хар қандай таваккалчилик, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларидаги йўқотишларни камайтириш, тадбиркорлик субъектларини ички ва ташқи бозорларда турли имкониятларини ортиши, рақобатчилар олдида реал даражада устунликка эга бўлиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нисбатан давлат ва истеъмолчилар ишончини ортиши ва жамият учун хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини шакллантириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ISO 9001, ISO 14001, OHSAS 18001, GMP, ISO 22000, ISO/ТS 16949 ҳамда уйғунлаштирилган менежмент тизимларини жорий этиш юзасидан маслахат хизматлари кўрсатилиб, турли халқаро стандартлар талаблари асосида жами 2065 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.