«Янги давлат стандартларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларини қайта кўриб чиқиш бўйича республика стандартлаштириш режаси»га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизимининг, толали-оптик алоқа линияларида ва ахборот узатишда фойдаланиладиган оптик диапазон ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиятларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқилди:
- O’zDSt 3066:2016 Давлат стандарти. Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Оптик аттенюаторлар. Қиёслаш методикаси;
- O’zDSt 3067:2016 Давлат стандарти. Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Оптик рефлектометрлар. Қиёслаш методикаси;
- O’zDSt 3068:2016 Давлат стандарти.Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Оптик нурланиш манбалари. Қиёслаш методикаси;
- O’zDSt 3069:2016 Давлат стандарти. Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Оптик қувват ўлчагичлари. Қиёслаш методикаси.
Давлат стандартларини ишлаб чиқишда Ахборот-коммуникация вазирлиги ҳузуридаги «Узбектелеком» АК ва «UNICON UZ» ДУК мутахассислари билан бир қаторда «Ўзстандарт» агентлиги «МХКМ» ДК мутахассислари ҳам иштирок этдилар. Стандартлар халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида оптик диапазон ўлчаш воситаларини қиёслаш ва метрологик аттестатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Юқорида келтирилган стандартлар «Ўзстандарт» агентлигининг тегишли қарорлари билан тасдиқланиб, 2016 йил 25 мартдан илк бор амалга киритилган.
Стандартларни сотиб олиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг "Ахборот-маълумот маркази"га қуйидаги манзил бўйича:
Тошкент ш., Фаробий кўч., 333 А,
тел:249-18-66,
e-mail: infocenter@standart.uz мурожаат қилишингиз лозим.