Мазкур семинарда Айитбаэв Руслан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бўлим бошлиғи ва Абдураҳмонов Азиз, Ўзбекистон «СИФАТ» марказида бош мутахассисининг "АКТни жорий этиш ва ривожлантириш" мавзусидаги маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, Давлат ва хўжалик бошқарув органлари операцион ва функтсионал жараёнларини оптималлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Мухаммад Шаиковнинг "Электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва бизнес жараёнларни оптималлаштириш" ҳақидаги тақдимотини иштирокчиларга намойиш этди ҳамда бу борадаги муаммо ва таклифлар қизгъин муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон “СИФАТ”марказида “Электрон ҳукумат тизими механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати” борасида Ирода Тўхтамуротова, "Электрон ҳукумат" маркази мутахассиси томонидан тақдимот орқали батафсил маълумот берилди.

Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан қизғин музокаралар ўтказилиб, улар натижасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манба:egov.uz