МЧЖ "O`zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонаси сифат менежмент тизимларини сертификатлаштириш идораси компетентлигини тасдиқлаш бўйича навбатдаги инспекция назорати ва аккредитация доирасини кенгайтириш аудити муваффақиятли ўтказилди
МЧЖ "O`zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонаси сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идорасини компитентлигини тасдиқлаш мақсадида, Туркия аккредитация ташкилоти (TURKAK) томонидан ўтказилган навбатдаги инспекция назорати ва аккредитация доирасини - EA 05 (озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш), EA 03 (Тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш) соҳаларига кенгайтириш бўйича аккредитация аудити муваффақиятли ўтказилди.
Тасдиқланган дастурга мувофиқ экспертлар гуруҳи томонидан сифат менежменти тизимининг сертификатлаштириш идорасидаги менежмент тизими, ходимларнинг лаёқатлилиги, ҳужжатлар билан таъминланганлиги, аккредитация доирасини кенгайтиришда сертификатлаштириш идорасининг ходимлари томонидан амалга оширилган иш жараёнлари кузатиб борилди.
Аудит жараёнида сертификатлаштириш идорасини фаолиятини баҳолаш мақсадида, идора томонидан берилган сертификатларнинг ҳужжатлар тўплами ўрганилди. Шунингдек, мувофиқликни баҳолашни жойларга чиқиб ўрганиш натижасида, сифат тизимларини бошқариш сертификатлаштириш идорасининг сифат мезонлари ISO/IEC 17021 “Мувофиқликни баҳолаш. Бошқариш тизимларини сертификатлаштириш ва аудит ўтказувчи идораларга қўйилган талаблар” стандартига мувофиқ эканлиги аниқланди ва аудит далолатномалари расмийлаштирилди.