Навоий вилояти Кармана туманида фаолият юритаётган 1 минг 400 кичик тадбиркорлик субъектининг 100 га яқини оилавий корхоналардир. 40 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотларини аҳоли дастурхонига етказиб бераётган “Тирамису” оилавий корхонаси улардан бири. 

Корхона раҳбари Маъсуда Ёрмуҳаммедова тўрт йил давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаб, жорий йилдан оилавий корхона фаолиятини йўлга қўйди. Ишчилар сони ҳам, иш кўлами ҳам ортди. 

— Оила фаровонлиги кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқ, - дейди М.Ёрмуҳаммедова. — Юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилаётгани оилалар турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Манба: ЎзА