13 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида SAP компаниясининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори И.Юрьев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иқтисодиётнинг барча соҳаларига ахборот технологияларини жорий қилиниши жараёнида SAP компанияси иштирокининг истиқболлари, шунингдек, ташкил этилаётган инновация марказида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги