“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра навбатдаги сайёр қабул Наманган вилоятининг Косонсой туманида ташкил этилди. Мазкур учрашувда тадбиркорлар, ва кичик бизнес вакиллари иштирок этиб, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларидаги янгиликлар ҳамда бу йўналишларда ўзларини қизиқтираётган саволлари билан фаол иштирок этдилар. Сайёр қабулда “Ўзстандарт” агентлиги Бош метрологи Абдурауф Абдуқаюмов иштирок этиб, жисмоний ва юридик шахсларга Республикамизда стандартлаштириш, метрология ҳамда маҳсулотларни экспорга кўмаклашиш соҳаларида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар ва яратилаётган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг савол жавоблар бошланди. Сайёр қабул жараёнларини таҳлил қилиб шу нарсани айтиш лозимки, иштирокчилар томонидан берилаётган саволларнинг асосий қисми аҳоли хонадонларига ўрнатилган ўлчов воситаларининг Давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари, харид қилинаётган маҳсулотларнинг сифати ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ бўлган мурожаатларни ташкил этди.
Бир сўз билан айтганда, бундай сайёр қабул баҳона “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти жойларга чиқиб, бевосита тадбиркорлар билан учрашиб, мазкур тизим бўйича уларнинг фаолиятларига амалий ёрдамни кўрсатиш имкониятини беради.