Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларининг такомиллаштирилиши самарасида тармоқнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан кичик корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорларни микрокредитлаш тизимининг соддалаштирилиши бу борада муҳим амалий қадам бўлди.
Миллий матбуот марказида “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида бу алоҳида таъкидланди.
Жорий йилда “Ипотека-банк” томонидан соҳага 1 триллион 300 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Ўтган даврда 14 мингдан зиёд кичик тадбиркорга 586 миллиард 300 миллион сўмлик кредитлар ажратилган. Шундан 125 миллиард 300 миллион сўмлик кредитлар имтиёзли микрокредитлардир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш, имтиёзли даврини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар самарасида микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача, асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, уч йилгача муддатга берилмоқда. Бунда кредит битта иш ўрни яратган тадбиркорга 9 фоиз, иккита иш ўрни яратганда 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш ўрнига 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратганда 6 фоиз миқдорида тақдим этилмоқда.
Имтиёзли кредитларни тақдим этишда аёллар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари истиқболли лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда банк томонидан мазкур йўналишга йўналтирилган кредитлар ҳажми 85 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этган бўлса, ёш оилаларнинг шахсий бизнесини йўлга қўйиши учун ажратилган микрокредитлар 7 миллиард 400 миллион сўмга етди.
– Шу йилнинг февраль ойида «Ипотека-банк»ка имтиёзли микрокредит сўраб мурожаат этгандим, – дейди пойтахтлик якка тартибдаги тадбиркор Фотима Муҳамедова. – Банк мутахассислари тикувчилик фаолиятимни кенгайтириш бўйича тақдим этган бизнес лойиҳамни ўрганиб чиқиб, 30 миллион сўм миқдорида кредит ажратди. Натижада шу пайтгача икки киши ишлаган бўлсак, банкнинг қўллаб-қувватлаши билан яна олтита янги иш ўрни ташкил этилди.
Анжуманда журналистларнинг саволларига банк мутахассислари жавоб қайтарди.
Манба: ЎзА
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш