Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти пахта хомашёсидан юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Корхонада ишлаб чиқаришни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш, маҳаллий хомашёни сифатли қайта ишлаш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
– Жорий йил апрель ойида иш бошлаган корхонамизда қисқа вақт ичида 150 тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди, – дейди “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳсин Файзуллаев. – Хориждан келтириб ўрнатилган замонавий дастгоҳлар йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади. Келажакда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.
Бу ерда меҳнат қилаётган 100 дан ортиқ ишчи-хизматчининг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. Уларнинг самарали меҳнат қилиши учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Ишга келиб-кетиши учун махсус транспорт воситалари, тиббий ёрдам кўрсатиш маскани ва алоҳида дам олиш хоналари ишчилар ихтиёрида.
– Коллежни тамомлагач, шу ерга ишга кирдим, – дейди йигирув цехи ишчиси Нилуфар Толипова. – Замонавий корхонада аҳил жамоа билан меҳнат қилаётганимдан хурсандман. Ишимга яраша ҳақ олаяпман. Уйимизга яқин жойда ишлаётганимдан оиламдагилар ҳам мамнун.
Корхонада иш тизимли йўлга қўйилган. Дастлаб, хомашё тайёрлов цехида тозаланади ва титилади. Сўнг тароқ цехига ўтказилади ва лента қилиб чиқарилади. Ундан пиликлаш дастгоҳига ўтказилади. Пиликланган ўрамлар ҳар бирида 360 дона урчиқли 6 йигирув цехида ип-калава қилинади. Мана шу жараёнлардан ўтган маҳсулотлар замонавий лабораторияда текширилади, қадоқланиб, экспортга йўналтирилади. Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, техник ва технологик янгилаш ҳисобига ип йигирув цехларини кенгайтириш орқали ишлаб чиқариш қувватини ошириш, пахта толасидан тайёрланган ип- калавадан газлама тайёрлашни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу яна юзлаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
Манба:ЎзА
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш