Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги 2017 йил 10 март куни давлат бошқарув органлари вакиллари учун навбатдаги “Ҳафталик коллегиал семинар” бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда давлат бошқарув органларининг АКТ жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлинмаларининг раҳбарларидан ташқари, “Ўзстандарт” агентлигининг тизим ташкилотлари иштирок этдилар. Семинарда “Ўзстандарт” агентлигининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш гуруҳи бошлигъи Маткаримов Умарбек ва “Ўзстандарт” агентлигининг АКТни ривожлантиришга масъул этилган тизим ташкилоти “Штрихли кодлаш маркази” ДК директори Ибрагимов Шуҳратбеклар “Агентлигнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этиш стратегияси” мавзусида маъруза қилиб беришди.
Шунингдек, тадбирда давлат бошқаруви органларида АКТ жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолати, очиқ маълумотлар, “Лицензия” АТК ҳамда давлат хизматлари, шакл ва бланкалар Ягона реестри юзасидан “Электрон ҳукумат” марказининг бўлим бошлиғи Амиржон Носиров томонидан батафсил тақдимот орқали маълумот берилди. Ҳафталик коллегиал семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан бўлиб ўтган музокараларда ташкилотлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Манба: Ахборот ҳизмати