Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонаси йилига 570 тонна қимматбаҳо хомашёни қайта ишлаш қувватига эга. Корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари экспортга ҳам чиқарилмоқда.
– Замонавий технологиялар ёрдамида саноатбоп қуруқ пилладан сифатли ипак толаси тайёрланмоқда, - дейди корхона раҳбари Учқун Маманов. – Иш икки сменада ташкил қилинган. Ишчиларнинг 80 фоизи касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.
Манба:ЎзА