“Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонасида ўлчов воситалари ва ускуналарини метрологик шаходатлаш (аттестатлаш), сертификатлаштириш ва синаш жараёнини ташкил этиш мақсадида «Ўлчов воситалари ва синов ускуналарини сертификатлаштириш идораси» аккредитланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПП-2164-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, республикага кириб келаётган ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган барча турдаги ўлчов воситалари ва синов ускуналарини сертификатлаштирувчи идора ташкил қилинди.
Мувофиқлик сертификатига ариза бериш ва уни олиш мақсадида, қуйидаги телефон рақамларига 150-64-97, 150-26-03, ҳамда Е-mail: info@mxkm.uz, http://www.mxkm.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Фаробий кучаси, 333«А» уй.