Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида шу мавзуга бағишлаб ташкил этилган семинарда жамиятни компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг меҳнат бозоридаги ўзгаришларга ҳамда янги мутахассисликлар пайдо бўлишига таъсири муҳокама қилинди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, АКТ компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда юқори технологиялар жадал суръатлар билан ривожланиб, жамиятимиз барча жабҳаларининг ажралмас қисмига айланиб бораётгани таъкидланди. Мамлакатимизда мобиль алоқа тармоқлари ва рақамли телевидениени янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, оптик толали алоқа линиялари барпо этилиб, маҳаллий софтвер маҳсулотларини ишлаб чиқишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда, “Электрон ҳукумат” тизими такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтиришга қаратилган қатор амалий чоралар ҳаётга татбиқ этилаётир.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини мукаммал билиш истагида бўлган турли касб эгалари сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Компьютерлаштириш жараёни ва мамлакатимиз софтвер соҳасининг ривожланиб бораётгани эса Ўзбекистонда янги мутахассисликлар пайдо бўлишига хизмат қилмоқда. Бунинг самарасида IT-лойиҳа менежери, тизим бошқарувчиси, веб-дизайнер, 3D-модели дизайнери, дастурий таъминотни синовдан ўтказиш мутахассиси, ахборот тизимлари муҳандиси сингари мутахассисликлар оммалашмоқда.
Семинарда корпоратив тизимлардаги янгиликлар ва инновациялар маданияти, HR-менежменти, келажак касблари, шунингдек, ходимларни ўқитиш услублари, инновацион ғоя ва таклифларни ишлаб чиқиш учун зарур шароитлар яратиш масалаларига бағишланган мавзуларда маърузалар тингланди.
Тадбирда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган IT соҳаси мутахассисларини тайёрлаш сифатини янада ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш