Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзоларининг бир гуруҳи Сурхондарё вилояти Шеробод туманида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди. Ўрганишлар натижаси халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида муҳокама этилди.
Депутат ва сенаторлар 10 кун давомида қишлоқ ва маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ижро ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа соҳалар фаолиятини ўрганди. Ҳудудда учраётган камчилик ва муаммоларни жойида ҳал этишга кўмаклашди.
Туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш доимий эътиборда. Жорий йилнинг беш ойида туманда 146 тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтиб, уларнинг умумий сони 392 тага етган.
Ўрганишлар жараёнида ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ва фойдаланилмаётган имкониятлар борлиги аниқланган. Хусусан, тижорат банклари томонидан оилаларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиши, ёнғоқ, лимон каби сердаромад дарахт кўчатларини харид қилиши юзасидан олиб бораётган тарғибот ишлари талабга жавоб бермайди. Аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти жуда паст. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдираётган хонадонларга имтиёзли кредитлар ажратишда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Ана шу мақсадда ҳужжат тайёрлаган 4 минг 530 фуқаронинг 30 фоизига имтиёзли кредит берилган, холос. Уй-жой, коммунал, банк-кредит, соғлиқни сақлаш, таълим, аҳоли бандлиги, транспорт ва йўл қурилиши, экология ва атроф-муҳит, савдо ва маиший хизмат, тадбиркорлик каби соҳаларда ҳам бир қатор муаммолар бор.
Таҳлилларга кўра, тумандаги 69 умумтаълим мактабининг 15 таси хом ғиштдан қурилган ва мослаштирилган бинода фаолият юритмоқда. Кўпчилик мактабларга ичимлик суви ташиб келтирилади. Тиббиёт хоналари йўқ. 63 ўқитувчи етишмайди. Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчалари талаб даражасида жиҳозланмаган. Тез тиббий ёрдам машинаси, ёқилғи, дори-дармон етишмайди. Тиббиёт муассасалари раҳбарларининг маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида белгиланган муддатда ҳисоб бериши йўлга қўйилмаган. Деҳқон бозори талабга жавоб бермайди, ободонлаштирилмаган. Табиий газ билан таъминланмаган хонадонларга суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда узилишларга йўл қўйилмоқда. Табиий газ истеъмолчиларининг нореал қарздорликдан шикояти кўп. Хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини тўлов терминаллари билан таъминлашга эътиборсизлик билан ёндашилган. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки туман бўлими 38 савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчасига терминал ўрнатмаган. Электр энергияси ва ичимлик сув таъминоти, маиший чиқиндиларни белгиланган муддатда ташиб кетиш каби масалаларда ҳам ҳақли эътирозлар юзага келмоқда.
– Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ўтган даврида парламент аъзолари вилоятдаги 5 туманда бўлиб, одамларнинг турмуш даражасини янада юксалтириш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Муродулла Турсунов. – Мулоқотларда кўплаб фуқароларнинг ечимини кутаётган муаммолари ҳал этилмоқда. Вақт талаб этиладиган айрим масалалар ечими назоратга олинмоқда. Масалан, Шеробод туманидаги Чинобод маҳалласида ўтказилган учрашувда фуқаро Гулнора Алламуродова соғлигини тиклаш учун санаторийга йўлланма сўраб қилган мурожаати жойида ҳал этилди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Барчин Санаева бошида жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ва ногиронлик гуруҳига ҳужжат тайёрлашга қийналаётганини баён этди. Бу масала бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди. Гамбур маҳалласида яшовчи Феруза Кўчкинованинг паррандачилик билан шуғулланиши учун тижорат банкидан 4,5 миллион сўм кредит олишига кўмаклашилди. Меҳриобод маҳалласи аҳли ҳудуддаги 4 кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолганидан шикоят қилди. Бу муаммонинг бартараф этилиши ҳам назоратга олинди.
Сессияда одамларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган мавжуд муаммолар чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди. Масъулиятсизлик қилган, аҳоли дуч келаётган муаммоларга эътиборсизлик билан қараган айрим раҳбарларга интизомий жазо қўллаш таклифи киритилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбир белгилаш, ижросини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, жойларда учраётган камчиликлар, фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжларига жиддий эътибор қаратиш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тавсия этилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш