Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 4 апрелидаги ПҚ-2514-сон билан, 2015 йил 29 майдаги Бурабай (Қозоқистон Республикаси) шаҳрида МДҲ ҳукумат бошлиқлари Кенгаши йиғилишида имзоланган «Ўлчов воситаларини текшириш ва калибрлаш, метрологик аттестация қилиш, турини тасдиқлаш мақсадида синов натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишув» тасдиқланди. Мазкур Қарор 2016 йил   11 апрел кунидан бошлаб кучга кирди.

«Ўлчов воситаларини текшириш ва калибрлаш, метрологик аттестация қилиш, турини тасдиқлаш мақсадида синов натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишуви», МДҲ га аъзо давлатлари доирасида метрологик аттестация қилиш, синов натижаларини ўзаро тан олиш йўли билан импорт бўйича кириб келаётган ўлчов воситаларини текшириш ва калибрлаш процедураларини соддалаштиришга йўналтирилган.

Маълумот учун: Ушбу Келишув МДҲ давлатлари - стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш  бўйича Давлатлараро Кенгаши (МГС) ташаббуси билан МДҲ ҳукуматлари бошлиқлари кун тартибига киритилган. Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги) номидан 1992 йил 13 мартдан бошлаб, МГС расман аъзоси ҳисобланади ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида барча давлатлараро лойиҳа ва тадбирларда фаол иштирок этади.