“Ўзстандарт” агентлиги бош директори томонидан тасдиқланган “Ҳудудий марказларнинг синов ва ўлчов лабораторияларига намунавий ўлчов воситалари хамда синов ускуналарини харид қилиш” режа-дастурига мувофиқ, 2017 йилнинг иккинчи яримида “Қашқадарё ССМ” ДКнинг «Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текширув ўтказиш» бўлими учун харид қилиниши режалаштирилган, Россия давлатида ишлаб чиқарилган “ИМИТАТОР ИС-24/3” русумли тезликни ўлчашвоситаларини қиёслаш ускунаси харид қилиниб келтирилди.
Ушбу ускуна ёрдамида ўлчаш чегараси 300 км/соат тезликгача бўлган тезликни ўлчаш воситалари ва тасвирга олувчи радар ускуналарини даврий ва бирламчи қиёсловдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Ушбу ускуна давлат автомобил назорати йўл патрул хизмати ҳодимлари ихтиёрида бўлган хар хил русумдаги тезликни ўлчаш, уни рўйхатга олиш ва тезликда бўлган автотранспорт машинасини тасвирга олиш ускуналарини, шунингдек вилоятда мавжуд йирик ишлаб чиқариш корхоналарига қарашли автосаройларда тезликни ўлчаш воситаларини қиёсловдан ўтказиш имкониятини беради. Шуниндек ушбу ускуна замонавий, аниқлик даражаси юқори, қулай, фойдаланишда оддий хамда мобил фойдаланиш хусусиятларига эгадир. Ҳозирги кунга қадар вилоятда мавжуд барча тезликни ўлчаш воситаларини даврий қиёсловдан ўтказиш хизматлари Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалга оширилар эди, ушбу ускуна ёрдамида ортиқча сарсонгарчиликларнинг олди олинади ва қўшимча имкониятлар яралади.