Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги делигацияси Бош директор – А. Хаитов бошчилигида Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 30 май - 2 июнь кунлари бўлиб ўтган МГС ташкил топганининг 20-йиллигига бағишланган, Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг 51-йиллиги йиғилишида иштирок этди.
30 майда Йиғилиш доирасида “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашга 25 йил: натижалар ва истиқболлар” номли Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, унда ушбу йўналишларнинг долзарб масалалари бўйича МГС давлатларининг стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича миллий органларнинг раҳбарлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси, ҳамда Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (IEC), БМТнинг Саноат ривожланиши бўйича ташкилоти (UNIDO), Польша стандартлаштириш қўмитаси (PKN), Туркия Стандартлар Институти (TSE) каби халқаро, минтақавий ва хориж ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
МГСнинг 51-йиллиги йиғилиши 31 май – 1 июнь кунлари бўлиб ўтди, унда давлатлараро даражада стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитлаш, ахборот технологияларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, жумладан:
2020 йилгача МГС ривожлантириш стратегияси қоидаларини амалга ошириш учун 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда МГСнинг фаолият режасини амалга ошириш ва долзарблаштириш жараёни;
2016 йил 21 ноябрда қабул қилинган 71/10 “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорлик” БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига биноан БМТ тизимининг ихтисослаштирилган муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ошириш;
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо-давлатларининг ўзаро савдосида техник тўсиқлар тўғрисида”, “Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш бўйича”, “Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш тартиби” ва б. Келишувлар лойиҳалари.
ИСО ва МГС ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш ва б. масалалар.
Шунингдек Давлатлараро стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгаш тўғрисидаги Низом ва МГС тартиб-таомилларининг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори – Хаитов Актам Ахмадович 2017-2018 йиллар даврига МГС Кенгашининг Раиси этиб сайланди.
Муҳокамалар якуни бўйича Йиғилиш иштирокчилари томонидан МГС 51-Йиғилишининг Баённомаси расмийлаштирилди ва имзоланди.