Мамлакатимизда енгил саноат йўналишидаги кичик бизнес субъектлари сони ошиб бораётгани аҳолининг импорт ўрнини босувчи, замонавий дизайн ва юқори сифатга эга кийим-кечак маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Нукус шаҳридаги «Romal dizayn Nukus» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган 20 дан ортиқ турдаги трикотаж буюмлари аллақачон бозорда ўз харидорига эга. 

Ўтган йили фаолият бошлаган кичик корхонага ёш тадбиркор Зулфия Давронова раҳбарлик қилади. Бу ерда тайёрланаётган аёллар ва болалар кийими, спорт либосларига буюртмалар тобора кўпаймоқда. Зулфия келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали тенгдошлари учун қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирган.