Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30  июлдаги 207-сонли Қарори билан тасдиқланган “2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурини амалга ошириш доирасида “Ўздонмаҳсулотлари” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда “Донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳавфсизлиги тўғрисида»ги махсус техник регламент лойиҳасининг биринчи таҳрири ишлаб чиқилди.

Ушбу махсус техник регламент лойиҳасининг матни билан “Ўздонмаҳсулотлари” АЖ расмий сайтида, ҳамда бизнинг сайтимизнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.

Лойиҳа бўйича таклиф ва эътирозлар «Donmahsulotlari IIChM» Илмий ишлаб чиқариш марказига юборишингиз мумкин.
Алоқа учун шахс: Гафурова Дилором Аббасовна
тел/факс: +998(71) 299-49-08, 283-31-81
e-mail: doniichm@ya.ru