Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш участкасида бўлди.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ Андижон шаҳрида кўп қаватли 37 замонавий уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Жумладан, жорий йилда Султон Жўра номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 294 хонадонга мўлжалланган еттита кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,46 гектар ер ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бу турар жойлар биринчи галда уйга муҳтож одамларга берилади. Ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади.
Президентимиз бундай уйларни кўпроқ қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, бу ерни янги массивга айлантириш, Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига халққа туҳфа қилиш, одамларга барча қулайликлар яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Андижон шаҳрида Универсал спорт мажмуаси қуриш, Муҳаммад Юсуф мактабини ташкил этиш, янги истироҳат боғи бунёд қилиш, тиббиёт масканларини капитал таъмирлаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлаш ишларининг аҳоли саломатлигини сақлашдаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди. Бу хайрли ишларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш