Фарғона политехника институтида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тарғиботчилар, ёшлар иштирок этди.
Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари А.Маврулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг кафедра мудири Ш.Тошматов ва бошқалар Ҳаракатлар стратегияси замирида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам эканини таъкидлади.
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш каби йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
Ҳозирги босқичда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламларига атрофлича етказиш талаб этилади. Зеро, унда кўзда тутилган устувор вазифалар ижросини тўлиқ бажаришда жамоатчиликнинг хабардорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
– Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳар бир вазифа инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, одамларнинг орзу-интилишларини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларга эришишга хизмат қилади, – дейди Фарғона политехника институти проректори Ш.Маҳмудов. – Халқимиз Ҳаракатлар стратегияси ўз ҳаётида муҳим ўрин тутишини тобора теран англаб етмоқда. Стратегиядаги йўналишларнинг мазмун-моҳиятини янада кенг тарғиб этишда бундай илмий-амалий семинарларнинг аҳамияти катта. Тарғибот тадбирларига жалб этиладиган эксперт-тренерлар бу ерда билдирилган фикр ва тавсиялар асосида изчил фаолият олиб боради.
Семинарда Ҳаракатлар стратегиясининг илмий-назарий асослари ҳамда устувор йўналишлари кенг таҳлил қилинди. Стратегия йўналишлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тушунтириш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш