Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2016 йил 22 февралдаги 98-сонли “Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи 2016 йил 18 мартда 1465-2-сон билан рўйхатга олинди.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида “Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар улар чоп этилган кундан амалга киритилди.