Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорлик субъектлари, барча аҳоли қатламининг имтиёзли микрокредитлардан кенг фойдаланишини таъминлаш ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қарорга кўра, янги рўйхатдан ўтган якка тадбиркор ёки оилавий тадбиркорда микрокредитга эҳтиёж бўлса-ю, бироқ банкка гаровга қўйиш учун ҳеч нарсаси бўлмаса, унга энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда микрокредит ажратилади. Бунда мазкур маблағ эвазига олинган товар гаровда туради. Сармоялар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида ҳам ажратилади. Бунда энг кам иш ҳақининг 60 баробаригача миқдорда микрокредитлар берилади. Ваҳоланки, ҳозирга қадар кредитлар етарли миқдорда гаров таъминоти бўлгандагина ажратилаётганди.
– 2021 йил 1 январга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолият турларидан қатъий назар, микрокредитларни расмийлаштиргач, 6 ой муддатга солиқ тўловларидан озод этилган, – дейди “Микрокредитбанк”нинг юридик шахсларни кредитлаш департаменти директори Зафар Аҳмедов. – Имтиёзлардан фойдаланадиган солиқ тўловчилар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугатилса ёки уч ва ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, фаолият кўрсатган даври учун белгиланган солиқларни тўлайди.
Банкда “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг банк хизматлари ва кредит маблағларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 428 аҳоли пунктида истиқомат қилаётган 706 минг 700 хонадон эгасини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ва кредит маблағига эҳтиёжи бўлган фуқароларга 70,1 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Натижада 12 мингга яқин иш ўрни яратилди.
Аҳолига қулайлик яратиш учун кредит ҳисобидан сотиб олинадиган қорамол, қўй-эчки, қуён, парранда, балиқ, асалари уяси, мевали дарахт ва ток кўчатлари, уруғ, минерал ўғит, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, маиший техника, ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқа товарларни ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан етказиб бериш ташкил этилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур банк юртимизда қуёнчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Натижада олтмишдан зиёд қуёнчилик агрофирмаси ташкил этилди. Мазкур агрофирмаларга ўтган йили 10 573 миллион сўмлик кредитлар ажратилиб, Италиядан гўшт йўналишидаги 1,5 минг бош зотдор қуён келтирилди. Бугунги кунда қуёнлар сони 15 мингтадан ошди.
– Ўтган йили 140 миллион сўм сармоя олиб, Италиядан 208 та наслли қуён олиб келдик, – дейди Тошкент вилояти Келес туманидаги "Хон қуён" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Улуғбек Раҳбаров. – Қисқа фурсатда уларнинг сони 4 мингтага етди. Маҳсулот супермаркет ва кафеларга етказилмоқда. Шунингдек, барча эмлашлар бажарилгач, 65 кунлик қуёнлар аҳолига ва хўжаликларга берилмоқда. Банкдан олинган сармоямизнинг беш йиллик имтиёзли даври бўлиб, кредитни тўлашда қийналмаймиз.
Тижорат банклари кўрсатаётган микрокредит ва микролизинг хизматлари иш фаолиятини янгидан бошлаётган тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига ўз бизнесларини йўлга қўйишларида қўл келмоқда.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш